Қозоғистон Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов Қирғизистон Республикасига амалий ташрифи доирасида қўшни давлат Қишлоқ хўжалиги вазири Асқарбек Жанибеков билан учрашди. Томонлар Шу-2 айланма канали қурилишини муҳокама қилди, дея хабар беради Кazinform.
Учрашувда икки давлат илмий ташкилотлари мутахассислари ҳам иштирок этди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар мутахассисларни барча зарур материаллар билан таъминлаш ҳамда гидрологик ва гидрогеологик мониторинг ўтказиш учун шарт-шароит яратишга келишиб олдилар.
Энди қозоғистонлик олимлар Шу дарёси ҳавзасининг гидрогеологик маълумотлар базасидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
Ишчи гуруҳлар раҳбарлари, шунингдек, Германия халқаро ҳамкорлик жамиятига (GIZ) Шу-2 айланма канали қурилишининг экотизимга эҳтимолий таъсирини ўрганиш юзасидан ёрдам кўрсатиш ва мутахассисларни тақдим этиш бўйича қўшма сўров хатини имзоладилар.
“Биз айланма канал қурилишининг тахминий жойини кўриб чиқдик. Барча мумкин бўлган таъсирни ҳар томонлама ўрганиш жуда муҳимдир. Шу боис халқаро экспертларни жалб этишни режалаштирганмиз”, — деди ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазири.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.