Расмий делегациялар аъзолари давлат раҳбарлари иштирокида қуйидаги ҳужжатлар билан ҳам алмашдилар:
1. Қозоғистон Республикаси Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлиги ҳамда Кения Республикаси Ахборот, коммуникациялар ва рақамли иқтисодиёт вазирлиги ўртасида ICT ва электрон ҳукумат соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;
2. Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳамда Кения Республикаси Йўл ва транспорт вазирлиги ўртасида англашув меморандуми;
3. Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Кения Республикаси Туризм ва ёввойи табиат вазирлиги ўртасида англашув меморандуми;
4. “Самруқ-Қазна” АЖ ва Давлат кончилик корпорацияси (NAMICO) ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
5. «Қазақстан Ғарыш Сапары» МК» Н АЖ ва Кения космик агентлиги ўртасида Ерни масофадан зондлаш, космик тизимларни ривожлантириш ва космик технологияларни қўллаш соҳасидаги ўзаро англашув меморандуми;
6. Астана халқаро молия маркази ва Найроби халқаро молия маркази ўртасида ўзаро англашув меморандуми.
Кения Президентининг давлат ташрифи давомида қуйидаги ҳужжатлар ҳам имзоланди:
1. Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Кения Республикаси Ташқи ишлар академияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми;
2. "Қозоғистон Савдо-саноат палатаси" МЧЖ ва Кения Миллий савдо-саноат палатаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
3. «Kazakh Invest» МК» АЖ ва Kenya Investment Authority ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
4. «QazTrade» Савдо сиёсатини ривожлантириш маркази» АЖ ва Кения Республикасининг Экспортни рағбатлантириш ва брендинг агентлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми.
Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев Кения Президентини 1-даражали "Достық" ордени билан тақдирлади.