Финляндия томони ташаббуси билан ўтказилган суҳбат чоғида президентлар икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Шунингдек, давлат раҳбарлари минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Қасим-Жомарт Тоқаев Александр Стубб ва Финляндия халқини яқинлашиб келаётган Мустақиллик куни билан табриклади.
Эслатиб ўтамиз, кеча Қасим-Жомарт Тоқаев Саудия Арабистони пойтахтида бўлиб ўтаётган One Water саммитининг очилиш маросимида нутқ сўзлаган эди.
Шу билан бирга, Давлат раҳбари Ар-Риёдда бўлиб ўтган One Water саммити доирасида Франция Президенти Эммануэль Макрон билан учрашди.