Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Савдо ва интеграция вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.
Матбуот хизмати маълумотларига кўра, Эрон Қозоғистоннинг энг яқин савдо ҳамкорларидан бири бщлиб, биргина 2021 йилнинг ўзида Эронга экспорт ҳажми 2,1 баробарга ошиб, 275,3 млн АҚШ долларини ташкил қилди.
Учрашув давомида ҚазСтандарт Эрон стандартлаштириш миллий ташкилоти (INSО) билан стандартлаштириш соҳасида уч йилдан ортиқ вақтдан бери музокаралар олиб борилган шартнома имзолади.
Шартнома Эрон миллий стандартларига йўл очади ва Қозоғистон корхоналари экспорт қилиш учун шароит яратади.