Президентлар бир-бирларини бутун мусулмон жамоатчилиги учун муқаддас Қурбон ҳайити билан табрикладилар.
“Қасим-Жомарт Тоқаев ва Масуд Пезешкян мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничиликка асосланган муносабатлар жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади. Суҳбат чоғида савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди”, — дейилади хабарда.
Томонлар бўлажак учрашувлар жадвалини ҳам муҳокама қилишди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарияти билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.