Қозоғистон ва Бельгия ALEM.AI асосида СИ ва математика бўйича қўшма кўзгу лабораториясини яратадилар

ASTANA. Kazinform - ҚР Президентининг Бельгия Қироллигига расмий ташрифи давомида Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасида илмий, таълим, инновацион ва технологик ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган стратегик шартномалар тўплами имзоланди, деб хабар беради Kazinform ҚР Фан ва олий таълим вазирлигига таяниб.

Фото: Министерство науки и высшего образования РК

Имзолаш маросимларида ҚР Бош вазири ўринбосари - Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазири Жаслан Мадиев ҳамда ҚР Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек иштирок этди.

Ташрифнинг муҳим натижаларидан бири сифатида Д. Серикбаев номидаги Шарқий Қозоғистон техник университети, KU Leuven, SIM² KU Leuven Барқарор металлар ва минераллар институти ҳамда “Astana Hub” ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Ҳужжат Шарқий Қозоғистон техник университетининг илмий ва муҳандислик салоҳиятини, KU Leuven ҳамда SIM² нинг барқарор металлургия ва стратегик аҳамиятга эга хомашё материаллари соҳасидаги тажрибасини, шунингдек, «Astana Hub»нинг инновацион имкониятларини бирлаштиради.

Ҳамкорлик доирасида сунъий интеллект алоҳида ўрин тутади. Томонлар металлургия жараёнларини моделлаштириш, геологик ва ишлаб чиқариш маълумотларини таҳлил қилиш, янги материаллар хусусиятларини прогноз қилиш ҳамда стратегик аҳамиятга эга хомашёни қайта ишлаш технологик занжирларини оптималлаштириш учун сунъий интеллектдан фойдаланишни режалаштирмоқда.

Бундай ёндашув илмий тадқиқотларни тезлаштириш ва лабораториядаги ишланмалардан саноатда амалий жорий этишгача бўлган жараённи қисқартириш имконини беради.