Учрашув чоғида томонлар Афғонистондаги мавжуд вазият ва афғонаро мулоқотни ўрнатиш жараёнини муҳокама қилдилар.
«Қозоғистон Афғонистонни ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича саъй-ҳаракатларини, шу жумладан Марказий Осиё ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий механизмига айланган C5 1 формати доирасида давом эттиради», - деди М.Тлеуберди учрашувда.
Томонлар Афғонистонда ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.