Қозоғистон Ўзбекистоннинг ТОП-3 савдо ҳамкорлари қаторида

TASHKENT. Kazinform – ЎР Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра , 2026 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистон жаҳоннинг 200 дан ортиқ мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.

Фото: пресс-служба президента Узбекистана

“Мазкур даврда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 57,4 млрд АҚШ долларини ташкил этган”, - дейилади хабарда.

Ташқи савдо айланмасидаги ТОП-10 давлатлар:

Хитой — 13,2 млрд АҚШ доллари;

Россия — 9,2 млрд АҚШ доллари;

Қозоғистон — 3,7 млрд АҚШ доллари;

Туркия — 1,9 млрд АҚШ доллари;

Афғонистон — 1,4 млрд АҚШ доллари;

Корея Республикаси — 1,3 млрд АҚШ доллари;

Франция — 1,2 млрд АҚШ доллари;

Бирлашган Араб Амирликлари — 1,2 млрд АҚШ доллари;

Гонконг (Хитой махсус маъмурий ҳудуди) — 980,1 млн АҚШ доллари;

Қирғиз Республикаси — 908,4 млн АҚШ доллари.