Янги тартиб «Қазиғурт», «Б. Қонисбаев» ва «Атамекен» ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланувчи халқаро ташувчиларга тааллуқли бўлади.
Электрон навбатни брон қилиш учун ташувчининг махсус электрон ҳисобида кафолат тўловини амалга оширишга етарли маблағ бўлиши керак.
Транспорт воситаси белгиланган вақтда ўтказиш пунктига етиб келган тақдирда, пул маблағлари ташувчига тўлиқ ҳажмда автоматик равишда қайтарилади.
Агар ташувчи 90 календарь кун давомида кетма-кет икки марта брон қилинган вақтда ўтказиш пунктига келмаса, кафолат тўлови қайтарилмайди ва давлат бюджети даромадига ундирилади.
Янги тартиб 2026 йил 9 ноябрдан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қурултой Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида икки мамлакат божхона хизматлари ваколатхоналарини очиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни икки ўқишда маъқуллагани ҳақида хабар берган эдик.