Унинг сўзларига кўра, жорий ЭКСПО кўргазмасининг шиори - “Ипак йўлидаги янги имкониятлар, Евроосиёда янги ҳаёт”. Халқаро кўргазмада 50 та мамлакат ва минтақадан, шунингдек, Хитой Халқ Республикасининг 30 та провинцияси, автоном туманари ва муниципалитетларидан 1000 дан ортиқ корхона ва компания иштирок этади.
Кўргазма майдони 140 минг квадрат метрни ташкил қилади. Бу йил Хитой-Евросиё ЭКСПО кўргазмасининг фахрий меҳмонлари Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондир.
Хитой Халқ Республикаси ШУАР Халқ ҳукумати вакили Сюн Чжэцзя айни вақтда Урумчи шаҳрида Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги III Минтақалараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтишини маълум қилди. Унинг доирасида томонлар ташқи савдо, қишлоқ хўжалиги кооперацияси, электрон тижорат, рақамлаштириш, юқори технологиялар, энергетика соҳаларида алмашинув ва музокаралар олиб боради.
Хитой-Евроосиё ЭКСПО кўргазмасининг ўтмишдоши Урумчи шаҳрида (Хитой ШУАРнинг маъмурий маркази) 1992 йилдан 2010 йилгача ҳар йили ўтказиб келинаётган Урумчи ташқи савдо иқтисодий ярмаркаси ҳисобланади. 2011 йилдан буён у янги ЭКСПО форматида ўтказиб келинмоқда.
2023 йилда Хитой-Евросиё ЭКСПО кўргазмасида 40 та мамлакат ва минтақадан 1,3 мингдан ортиқ корхона, жумладан, дунёнинг 500 та энг йирик компаниялари рўйхатидан 25 таси иштирок этди.
Жорий ЭКСПО кўргазмасининг ташкилотчилари Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Савдо вазирлиги, Халқаро савдони ривожлантириш қўмитаси ва ХХР Халқ ҳукумати ҳисобланади.