Қозоғистон Республикаси Ҳукумати 2023 йил 8 февралда тегишли қарорни қабул қилди.
Қозоғистон Республикаси Молия вазирлигига ҚР ва бошқа давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун Қозоғистон Республикаси ҳукуматининг 2023 йилга мўлжалланган республика бюджетида назарда тутилган фавқулодда захирадан бир миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратиш топширилди.
Ўз навбатида, ташқи сиёсат идораси кўрсатилган маблағларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Туркия томонининг махсус ҳисоб рақамига ўтказиши шарт.
Қарор имзоланган кундан бошлаб кучга киради.
Фото: t.me/KZgovernment