Синоптикларнинг маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг шимолий ярми шимоли-ғарбий совуқ антициклон таъсирида қолади. Республиканинг ғарбий, шимоли-ғарбий, шарқий ва жануби-шарқида атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан ёмғир ёғиши кутилмоқда. Мамлакат шарқи ва жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда эса кечаси ёмғир қорга айланиши мумкин.
15 сентябрга ўтар кечаси шарқда кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. Мамлакат бўйлаб кучли шамол эсиши мумкин.
15-16 сентябр кунлари республиканинг жануби-шарқидаги тоғли ҳудудлар, шимолий, шимоли-ғарбий, марказ ва шарқда 5 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.