Kazakh Tourism компанияси тарқатган маълумотларга кўра, ушбу мукофот мамлакатнинг халқаро туризм майдонидаги обрўсини оширишга қўшган ҳиссаси учун берилади.
Ушбу мукофот номзодларга Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган Uzakrota Travel Summit 2024 халқаро саммитида топширилди. Тадбирда жами 40 та йиллик мукофотлар топширилди.
Uzakrota Travel Awards мукофоти туризм ва саёҳат соҳасидаги юксак ютуқларни баҳолаш ва нишонлашга қаратилган халқаро ташаббус ҳисобланади. Ушбу мукофот 2010 йилдан бери берилиб келинади.
Қозоғистон бу йил илк маротаба ушбу мукофотни қўлга киритди.