ASTANA. Kazinform – Қозоғистон миллий жамоаси Закопане шаҳрида (Польша) бўлиб ўтаётган Orlen Cup халқаро трамплиндан чанғида сакраш бўйича турнирда учта медални қўлга киритди.
Олтин медални Сергей Ткаченко қўлга киритди. Қозоғистонлик спортчи катталар мусобақасида рекордни янгилади.
Даниил Калинкин 21 ёшгача бўлганлар тоифасида шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди. Артем Мешков ҳам 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида бронза медалини қўлга киритиб, учинчи ўринни эгаллади.
Аввалроқ ўсмирлар тоифасида Керейхан Қабдулла биринчи, Александр Филоненко эса учинчи ўринни эгаллаган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польшада икки ҳамюртимиз чанғи спортида медалларни қўлга киритган эди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.