Қозоғистон терма жамоасининг олтин медаллари сони 32 тага етди

ASTANА. Кazinform — VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг олтинчи кунида Қозоғистон терма жамоаси мамлакат саватчасига навбатдаги совринларни қўшиб, олтин медаллар сонини 32 тага етказди.

Фото: Қирғиз Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат агентлиги

Бугун спортчилар кўкпар, кўкбўри, тўғизқумалақ, мангала ва овари бўйича совринли ўринлар учун курашдилар.

Интеллектуал спорт турлари мусобақалари Ўйинларнинг биринчи кунида бошланди ва бугун ҳал қилувчи босқичлар ўтди. Қозоғистон терма жамоаси тўғизқумалақ бўйича ажойиб натижаларни кўрсатиб, 4 та олтин ва 2 та кумуш медални қўлга киритди.

Мамлакат спортчилари мангала мусобақасида ҳам муваффақиятли иштирок этишди. Қозоғистон терма жамоаси аъзолари 2 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Қозоғистонлик спортчилар Африка халқларининг анъанавий интеллектуал ўйини - оварида совринсиз қолмади.

Кўкбўри бўйича финал учрашувида Қозоғистон ва Қирғизистон терма жамоалари ўзаро куч синашди. Қирғизистон терма жамоаси Қирғизистонда кенг ривожланган ва мамлакатнинг анъанавий миллий спорт турларидан бири ҳисобланган кўкбўри спорт тури бўйича олтин медални қўлга киритди. Қозоғистон жамоаси кумуш медални қўлга киритди.

Шундай қилиб, VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида Қозоғистон жамоаси қўлга киритган олтин медаллар сони 32 тага етди.