63 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этган Нурталап Керим финал баҳсида қирғизистонлик спортчидан устун келиб, мусобақа чемпиони бўлди.
70 килограммгача бўлган вазн тоифасида беллашган Сайлау Муҳаммаджон ҳам финалда қирғизистонлик спортчига қарши баҳс олиб бориб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу Қозоғистон терма жамоасининг ушбу нуфузли мусобақадаги дастлабки олтин медалларидир.
Аудариспақ — от устида куч ва эпчиллик, тезкорлик ва жасоратни талаб қиладиган қозоқ халқининг анъанавий миллий спорти. Бугунги кунда мамлакатимизда 11,5 мингдан ортиқ киши аудариспақ билан мунтазам шуғулланади.