Қозоғистон терма жамоасига жорий ўқув йилида кимё бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган халқаро Менделеев олимпиадасининг тўрт нафар ғолиби кирди.
Мамлакатнинг барча тўрт нафар вакили совринларни қўлга киритди:
Молдағулов Адилжан – Манғистау вилояти «Билим-инновация» лицей-интернатининг 10-синф ўқувчиси;
Қоршибек Диас – Жамбил вилояти «Билим-инновация» иқтидорли ўғил болалар лицей-интернатининг 10-синф ўқувчиси;
Смет Алихан - Астана шаҳридаги «Билим-инновация» иқтидорли ўғил болалар учун лицей-интернатининг 11-синф ўқувчиси;
Имаш Инсар - Алмати шаҳридаги 11-Haileybury Almaty мактаби ўқувчиси.
Қайд этиш жоизки, бу Абу Райҳон ал-Беруний номидаги кимё фанидан биринчи халқаро олимпиададир. Олимпиада икки босқичда ўтказилиб, унда иштирокчиларнинг билим ва салоҳияти ёзма ва амалий лаборатория ишлари орқали баҳоланди.