«Йўловчи транспорти» АЖ паркини модернизация қилиш бўйича давлат дастури доирасида ҳар йили 100 та янги вагон сотиб олиш режалаштирилган. Бу йил сотиб олинган 50 та вагон йўловчи ташишни бошлади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили «Қозоғистон темир йўли» миллий компанияси 109 та вагонни янгилаган эди. Шу вақт ичида темир йўл орқали 340 миллион тонна юк ташилди. Юк айланмаси 247,8 миллиард тонна/кмни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,6 фоизга кўпдир.