BISHKEK. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу Қирғизистон томонининг таклифига биноан расмий ташриф билан Қирғизистонга келди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Қозоғистон ташқи сиёсат бошқармаси бошлиғини “Манас” халқаро аэропортида Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Асеин Исаев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Бишкек шаҳрида бўлиш дастурига мувофиқ, Қирғизистон ва Қозоғистон ташқи ишлар идоралари раҳбарлари ўртасида музокаралар ўтказилади, унда Қирғизистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчиликнинг долзарб масалалари муҳокама этилади.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.