Мусобақада Қозоғистон терма жамоаси 3 та кумуш ва 4 та бронза медальни қўлга киритди.
Эркаклар ўртасида Алимжан Серикбаев (63 кг) ва Смайил Дуйсебай ( 87 кг), аёллар ўртасида Жансель Денис (73 кг) кумуш медаль соҳиби бўлди. Эльдар Биримбай (68 кг), Абдусамат Лес (74 кг), Руслан Жапаров ( 87 кг) ва Ақсауле Ерқасимовалар (73 кг) эса бронза медали билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Қозоғистонлик таэквондочилар Фуджайрада (БАА) бўлиб ўтган «Fujairah Open G2» рейтинг халқаро мусобақасида 5 та медални қўлга киритганини хабар қилгандик.