Қозоғистон ўт ўчирувчи аёллари жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгаллади

Фото:
SAMARQAND. Кazinform – ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг аёллар жамоаси ёнғин ўчириш ва қутқарув спорти бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида - учинчи, эркаклар жамоаси эса олтинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Кazinform ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб хабар беради.

29 сентябрдан 5 октябргача Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида ёнғин-қутқарув спорти бўйича эркаклар ўртасида XVII Жаҳон чемпионати ва аёллар ўртасида VIII жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Турнирда 11 нафар эркаклар терма жамоаси ва 4 нафар аёллар терма жамоаси иштирок этди.

Натижада Қозоғистон аёллар терма жамоаси «жанговар майдонда» жаҳон чемпиони бўлди. Шунингдек, улар тўсиқлардан югуриш, 100 метрга тўсиқлар оша югуриш, жанг майдони ва 4 дан 100 метрга эстафета бўйича баҳслашди.

Умумий ҳисоботда аёллар ўртасида биринчи ўринни - Россия, иккинчи ўринни - Беларусь, учинчи ўринни Қозоғистон эгаллади.

Эркаклар ўртасида биринчи ўрин - Беларусь, иккинчи ўрин - Россия, учинчи ўрин Ўзбекистон терма жамоасига насиб этди. Қозоғистон терма жамоаси олтинчи ўринни эгаллади.

Ёнғин ўчириш ва қутқарув спорти бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати 2023 йилда Туркия Республикасининг Истанбул шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.


Сўнгги хабарлар