ҚР МОҚ маълумотига кўра, Элеонора Ибрагимова, Анастасия Прилепина ва Наргиза Сарманова мамлакат саватчасига олтин медални қўшди. Қозоғистонлик спорчи «трап» дастури бўйича жамоавий мусобақада энг яхши натижани қайд этди.
Шунингдек, «трап» йўналишида қозоғистонлик мерганлар якка баҳсларда ҳам муваффақиятли иштирок этди. Максим Бедарев ва Элеонора Ибрагимова кумуш медаль соҳиби бўлди.
Бундан аввал миллий терма жамоа «скит» тури бўйича икки та олтин, бир та кумуш ва уч та бронза медалини қўлга киритган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олимпиада олдидан ўтадиган сўнгги жаҳон кубоги босқичида иштирок этадиган қозоғистонлик спортчилар аниқлангани ҳақида ёзган эдик.