Ақорда матбуот хизмати хабарига кўра, музокаралар якунлари бўйича президентлар Қўшма баёнот қабул қилдилар. Бундан ташқари, расмий делегация аъзолари қуйидаги ҳужжатларни имзоладилар:
1. Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги ва Словения Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ўртасида таълим ва фан соҳасида ўзаро англашув меморандуми;
2. Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ва Словения Республикаси Иқтисодиёт, туризм ва спорт вазирлиги ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;
3. Қозоғистон Ташқи савдо палатаси ва Словения Савдо-саноат палатаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Словения Президенти Наташа Пирц-Мусарни Ақордада кутиб олди.
Аввалроқ Қозоғистон ва Словения президентлари кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.