Қозоғистон сиёсатидаги ўзгаришлар Марказий Осиё минтақасига қандай таъсир қилиши мумкин
«Қозоғистонда амалга ошириладиган ва амалга оширилаётган ислоҳотлар, табиийки, Марказий Осиё минтақасининг иқтисодий нуқтаи назарига ҳам, хавфсизлик масалаларига ҳам таъсир қилади», - деди Саидикрам Ниёзхўжаев.
Дипломатнинг қўшимча қилишича, бугунги кунда Қозоғистон Марказий Осиё минтақасидаги иқтисодий етакчилардан бири ҳисобланади.
«Албатта, бизнинг иқтисодларимиз ўзаро боғлиқ ва Қозоғистондаги барқарорлик, Қозоғистоннинг ривожланиши, табиийки, бу бутун минтақамизга бевосита дахлдор ва бу ерда қабул қилинаётган қарорлар хавфсизликка қаратилган. Қозоғистон Президенти ўзининг жорий Мурожаатномасида дунёда вазият ҳар куни, ҳар соатда ўзгариб бораётгани, шу нуқтаи назардан, муайян чақириқларга жавоб бериш ва яхлит қарорлар қабул қилиш табиий равишда барқарорликни таъминлаб, икки томонлама алоқаларимизни мустаҳкамлашини таъкидлади», - деди Саидикрам Ниёзхўжаев.
Муаллиф: Серик Сабеков