Қозоғистон шифокорлари илк бор халқаро роботлаштирилган операцияда қатнашди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон илк бор Хитой ва Франция шифокорлари билан ҳамкорликда халқаро робот-ассистент технологияси орқали ўтказилган жарроҳлик амалиётида иштирок этди. Бир беморга уч давлат мутахассислари онлайн форматда биргаликда операция ўтказди.
Жарроҳлик амалиёти Алмати шаҳридаги клиникада ўтказилгани ҳақида Қозоғистон онкология ва радиология илмий-тадқиқот институти маълум қилди.
Ушбу операция Францияда бўлиб ўтаётган SRS2025 халқаро хирургия конгреси доирасида телемедицина кўприги орқали амалга оширилди.
“Операция чоғида икки мураккаб, юқори технологияли тиббий аралашув бажарилди. Биринчиси – радикал простатэктомия, иккинчиси – бўйракдаги ўсманинг аъзони сақлаган ҳолда олиб ташланиши”, – дейилади соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотида.
Қозоғистон томонидан ушбу операцияда Қозоғистон онкология ва радиология илмий-тадқиқот институти (ҚазОжРҒЗИ) мутахассислари иштирок этди.
“Бу – маҳаллий мутахассисларимизнинг юқори малакали эканини ва Қозоғистоннинг халқаро тиббиёт ҳамжамиятига муваффақиятли интеграциялашганини кўрсатади”, – дейилади расмий ахборотда.