Қозоғистон шаҳарларида мандарин нархи қанча
Кazinform агентлиги мухбири Янги йил арафасида мандарин нархини аниқлади.
ир неча ҳафтадан кейин Янги йил нишонланади. Шунинг учун мандаринларга талаб ортади. Энди дўконлар ва супермаркетларнинг пештахталари цитрус меваларга тўла. Ҳаммаси бошқа мамлакатлардан импорт қилинади. Нархи ҳам шунга мос равишда ўзгармоқда.
Энди мандаринлар мамлакатга Туркия, Ўзбекистон, Покистон, Эрон, Хитой ва Марокашдан олиб келинади. Сотувчиларнинг сўзларига кўра, улар орасида Хитой ва Туркиядан маҳсулотларга талаб ошди. Ўзбекистон цитруслари хушбўйроқ, Марокаш маҳсулотлари эса қимматроқ.
Мандаринлар нархига бир нечта омиллар таъсир қилади. Етиштиручи мамлакатда етиштириш харажатлари, логистика ва валюта курслари, мавсумий талаб (нархлар Янги йилга келиб ошади) ва нархлар турига қараб ўзгаради. Таъми ширин ва пўстлоғи юпқа цитруслар одатда қимматроқ.
Мандаринлар С витаминига бой. Қишда иммунитетни мустаҳкамлайди. Шу билан бирга, мева овқат ҳазм қилишни яхшилайди, организмдаги суюқликни тиклайди ва эфир мойи одамни тетиклаштиради.
Нархларни таққослашда биз Туркия ва Хитойда етиштирилган мандаринларни мисол қилиб олдик.
Таразда Туркия цитрусининг нархи арзон. У ерда бир килограмми — 700 тенге. Қарағандида эса 900 тенге. Шу билан бирга, Петропавл, Жезқазған ва Астанада нархлар пастроқ (1000 тенгедан бошланади). Чимкентда эса Туркиядан етказиб бериладиган мандаринларнинг нархи бироз юқорироқ. Нархи 1100 тенгедан бошланади. Ақтўбеда эса уни 1150 тенгега сотиб олиш мумкин.
Павлодар, Кўкшетау ва Оралда мандаринларнинг ўртача нархи — 1300 тенге. Алмати, Талдиқорған, Қизилўрда ва Туркистонда Туркия цитрусининг бир килограмми — 1500, Қостанайда эса 1600 тенге. Туркиядан импорт қилинган энг қиммат мандаринлар Семей ва Ўскеменда сотилади. У ерда бир килограмми нархи — 1800 тенге.
Хитойдан олиб келинган мандаринларнинг нархи бироз пастроқ. Энг арзонлари Қизилўрда шаҳрида. У ерда бир килограмми нархи — 700 тенге. Туркистон ва Чимкентда нархи 800 тенгедан бошланади. Петропавлда Хитой мандаринларининг нархи — 900, Алматида эса 999 тенгедан бошланади.
Ҳозирда Хитойдан олиб келинган мандаринларнинг нархи аксарият шаҳарларда 1000-1200 тенгени ташкил қилади. Бундай нархдаги цитрус меваларини Қарағанди, Қостанай, Астана, Тараз, Кўкшетау, Талдиқорған, Жезқазғанда топиш мумкин. Семей ва Ўскеменда бир килограмми нархи — 1300, Ақтўбеда эса 1400 тенгедан бошланади. Мамлакатдаги энг қиммат мандаринлар Орал (1694 тенгедан бошланади) ва Павлодар (1700 тенгедан бошланади) шаҳарларида сотилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон шаҳарларида уяли телефонлар нархи қанча эканлиги ҳақида хабар берган эдик.