2022 йилнинг иккинчи чорагида Қозоғистонда аҳолининг ишсизлик даражаси ўзгаришсиз қолди ва 4,9 фоизни ташкил этди. Шу билан бирга, шаҳарларда 2021 йилнинг иккинчи чорагидаги 4,9 фоиздан 2022 йилнинг иккинчи чорагида 4,8 фоизгача камайиш кузатилди.
Минтақавий нуқтаи назардан, Қозоғистон Республикасида 2022 йилнинг иккинчи чорагида ишсизликнинг энг юқори даражаси Манғистау ва Туркистон вилоятларига тўғри келди: ҳар бирида 5,1%. Ундан кейинги ўринларда Жамбил ва Ғарбий Қозоғистон вилоятлари, шунингдек, Алмати ва Чимкент шаҳарлари турибди.
Энг паст ишсизлик даражаси Улитау (4,2 фоиз), Қарағанди вилоятларида (4,5 фоиз) ва пойтахтда (4,7 фоиз) қайд этилган.