Палатанинг бўлажак мажлисида сенаторлар бирқатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқади.
Бюро йиғилишида парламентдан келиб тушган бир қатор қонун лойиҳалари тармоқ қўмиталарига тарқатилди. «2014 йил 29 майдаги Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартномага ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги баённомани ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси шулар жумласидандир.
Таъкидланишича, ушбу ҳужжат орқали мазкур шартномага Евроосиё иқтисодий иттифоқининг умумий электр энергияси бозорини шакллантириш масалалари бўйича ўзгартириш киритиш кўзда тутилмоқда.