«Сизларни касб байрамимиз - Қозоғистон Республикаси Дипломатик хизмат куни билан чин қалбимдан табриклайман!
Бу йил биз мустақиллигимизнинг 30 йиллигини нишонлаймиз. Кўпгина бошқа соҳалар мутахассислари қаторида маҳаллий дипломатлар ҳам суверен давлатимизнинг шаклланиши ва ривожланишига муносиб ҳисса қўшмоқда.
Бугунги кунда Қозоғистон халқаро ҳамжамиятнинг нуфузли ва тенг ҳуқуқли аъзоси, ядро қуролсизланиш ва тарқатмаслик соҳасида етакчи, иқтисодий интеграция жараёнларининг масъул иштирокчиси, динлар ва маданиятлараро мулоқотнинг фаол тарафдори», - дейилган табрикномада.