Қозоғистон Республикаси Молиявий мониторинг агентлиги раисининг ўринбосарлари тайинланди

Давлат раҳбарининг фармойишлари билан Қозоғистон Республикаси Молиявий мониторинг агентлигига тайинловлар амалга оширилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Фото: Ақорда

Раисов Улан Ермуханович Қозоғистон Республикаси Молиявий мониторинг агентлиги раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, у илгари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди;

Малахов Дмитрий Михайлович Қозоғистон Республикаси Молиявий мониторинг агентлиги раисининг ўринбосари этиб тайинланди, у илгари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.