Унинг сўзларига кўра, янги Конституцияда ракамли хукуқлар, киберхавфсизлик, шахсий маълумотлар ва интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
“Қозоғистон ракамли хукуқларнинг замонавий талабларини конституциявий даражада тартибга солган дунёдаги биринчи ҳамда саноқли давлатлардан бири бўлади. Бундай норма аввалроқ Португалия, Бразилия ва Доминикан Республикаси конституцияларида ўз аксини топган. Ушбу давлатларда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ва ракамли хукуқларни таъминлаш масаласи конституциявий даражада мустаҳкамланган эди”, — деди ҳуқуқшунос.
Мирас Дауленовнинг фикрича, бундай қадам ракамли давлатни ривожлантиришни стратегик устувор йўналиш сифатида танлаган мамлакатларга хос тенденция ҳисобланади. Кўплаб давлатларда ракамли хукуқлар фақат айрим нормалар билан чекланса, Қозоғистон ушбу ҳуқуқий асосни тўғридан-тўғри Конституцияда мустаҳкамлади.
“Давлат раҳбари ракамли ҳуқуқларга алоҳида эътибор қаратмоқда. Уч йил аввал эълон қилинган Қозоғистонни ракамли давлат сифатида ривожлантириш ислоҳотлари ўз самарасини бермоқда. Янги Конституциянинг қабул қилиниши бу йўналишга янги туртки беради”, — дея қўшимча қилди у.
Мутахассис қайси конституциявий ислоҳот жамият ҳаётига энг катта таъсир кўрсатишини ҳам тахмин қилди. Унинг фикрича, Парламент ва маҳаллий бошқарув тизимидаги ўзгаришлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин.
“Конституция қабул қилинганидан кейин қонунчиликни янги қоидаларга мувофиқлаштириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилади. Энг аввало давлат тузилишида, сайлов тизимида, Парламент фаолияти ва суд тизимида ўзгаришлар бўлади. Шунингдек, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш, ракамли ҳуқуқлар, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ҳамда фуқароларнинг жамоат ҳаётида иштирок этишига оид қонунчилик ҳужжатлари қайта кўриб чиқилади”, — деб таъкидлади Мирас Дауленов.
Спикернинг ишончи комилки, дастлабки аниқ натижалар зарур қонунлар қабул қилиниб, янги институтлар иш бошлаши биланоқ кўрина бошлайди. Конституциявий ислоҳотларни тўлиқ амалга ошириш эса бир неча йил давом этиши мумкин. Чунки ҳуқуқий тизим ва давлат бошқаруви соҳаси Конституцияда мустаҳкамланган янги тамойилларга босқичма-босқич мослашиши лозим.