Махсус вакил учрашув давомида Президент ташаббуси билан сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва мамлакатни барқарор ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳақида гапирди.
Тереза Рибейро Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг оммавий ахборот воситалари эркинлиги, фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, аёллар ва ногиронлар ҳуқуқларини яхшилаш борасидаги сиёсатини юқори баҳолади.
Қозоғистон ва ЕХҲТ ўртасидаги ҳамкорклик, шунингдек, сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорликнинг янги йўналишлари яхши ривожланмоқда.