Қозоғистон Президентини Исломобод аэропортида Президент Осиф Али Зардорий кутиб олди

Фото: Фото: Ақорда

ISLAMABAD. Kazinform — Олий мартабали меҳмон келиши билан фахрий қоровул саф тортди ва 21 марта ўқ узилди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевни Исломобод аэропортида Президент Осиф Али Зардорий ва Бош вазир Шаҳбоз Шариф кутиб олди. 

Фото: Ақорда
Photo credit: Akorda
Фото: Ақорда
Фото: Ақорда

Қозоғистон ва Покистон байроқларини ушлаб турган болалар Қасим-Жомарт Тоқаевни қарсаклар билан кутиб олишди.

Фото: Ақорда
Photo credit: Akorda
Фото: Ақорда

Эртага икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилиш учун юқори даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.

Фото: Ақорда

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент 3-4 февраль кунлари Покистон Ислом Республикасига давлат ташрифи билан бориши ҳақида хабар берган эдик.