Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев бугун германиялик боксчи Винченцо Гуальтьерини мағлуб этиб, WBO ва IBF йўналишлари бўйича иккита ўрта вазн тоифасидаги камарни қўлга киритган Жанибек Алимханулини табриклади, дея хабар беради Kazinform .
“Жанибек Алимханулини WBO ва IBFйўналишлари бўйича жаҳон чемпиони унвонлари учун жангдаги ёрқин ғалабаси билан табриклайман. Жанибек қозоқ бокс мактабининг юксак салоҳиятини ва кучини бутун дунёга яна бир бор намоён этди. Бу ғалаба ёш боксчиларни юксак марраларни забт этишга ундайди. Сизга катта соғлик ва фаровонлик тилайман. Ғалаба қозонишда давом этинг!"- бу ҳақда Давлат раҳбари ўзининг Х (собиқ Twitter) саҳифасида ёзди.
Эслатиб ўтамиз, Жанибек Алимханули рақибини техник нокаут билан мағлуб этганди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.