Қозоғистон Президенти Япония Бош вазири билан телефон орқали мулоқот қилди

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Япония Бош вазири Фумио Кишида билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев Япониядаги зилзила муносабати билан япон халқига сабр тилади ва табиий офат оқибатлари жиддий бўлмаслигига умид қилишини айтди.

Ўз навбатида, Фумио Кишида Қозоғистонга расмий ташрифини, жумладан, “Марказий Осиё Япония” мулоқотининг биринчи саммитидаги иштирокини кечиктиришга мажбур бўлганидан афсусда.

Суҳбат чоғида Қасим-Жомарт Тоқаев ва Фумио Кишида Қозоғистон-Япония муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар, минтақалараро интеграция масалалари юзасидан фикр алмашдилар.