«Президент Каъбага кириш имтиёзига эга бўлди. Унинг эшиклари фақат махсус ҳолатларда ва юқори шарафли меҳмонлар учун очилади. Бу Саудия Арабистони раҳбариятининг Қозоғистон Президентига кўрсатган улкан ҳурматини англатади», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Саудия Арабистони Қироли Салмон бин Абделазиз Ол Сауднинг таклифига биноан расмий ташриф билан бўлиб турибди.