«Яшил иқтисодиёт»ни ривожлантириш жуда муҳим вазифадир. Иқлим ўзгариши кўплаб глобал муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бу бутун халқаро ҳамжамиятни ташвишга солаётган муаммо. Унинг экологик оқибатлари мамлакатларимиз тараққиётига тўсқинлик қилмоқда. Сўнгги 7 йилда дунё мамлакатлари «яшил» облигацияларга 2,5 триллион доллардан ортиқ маблағ ажратди. Шу билан бирга, ушбу соҳада капитал бозорини ривожлантириш учун «Туркия Яшил молия кенгаши»ни ташкил этишни таклиф қиламан. У «Астана» халқаро молия марказининг Яшил молия маркази негизида очилиши мумкин. Бугунги кунда «Астана» халқаро молия маркази дунёнинг йирик компаниялари орасида машҳур ва юксак эътирофга эга. У янги кенгаш котиби бўлиши мумкин»
, — деди Давлат раҳбари йиғилишда.