Давлат раҳбари Sinovation Venture сунъий интеллект институти президенти доктор Ли Кай-Фу билан учрашувда илғор технологияларни жорий этиш стратегик муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, у дунёнинг етакчи экспертлари билан тажриба алмашиш рақамли трансформация бўйича улкан мақсадларга эришишга хизмат қилишини айтди.
Қасим-Жомарт Тоқаев ва Ли Кай-Фу сунъий интеллектдан таълим, соғлиқни сақлаш, энергетика ва жамиятнинг бошқа турли жабҳаларида фойдаланиш бўйича фикр алмашди.
Хитой ва АҚШда сунъий интеллектни ривожлантириш ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича катта тажрибага эга бўлган Ли Кай-Фу Қозоғистоннинг IT ташаббусларини жорий этиш ва рақобатбардош технологик экотизим яратиш борасидаги салоҳиятини юқори баҳолади.