Қозоғистон Президенти Сеулдаги қозоқ этноқишлоғига ташриф буюрди

ASTANA. Kazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ва Корея Миллий Ассамблеяси Спикери Чо Чжон Шик қозоқ этноқишлоғига ташриф буюрди.

Photo credit: Akorda

Сеулнинг Ханган боғида жойлашган этноқишлоқда юқори мартабали меҳмонларга қозоқ халқининг тарихи ва анъаналари, миллий амалий санъати, мусиқаси ҳамда маданий меросининг замонавий намуналари намойиш этилди.

Фото: Акорда

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Чо Чжон Шик ўтовни томоша қилиб, қозоқ халқининг ноёб мероси акс эттирилган «Етти хазина» голографик инсталляциясини кўздан кечирди.

Этноқишлоқда қозоқ усталари томонидан тайёрланган анъанавий заргарлик буюмлари, миллий кийимлар ва жундан тайёрланган буюмлар кўргазмага қўйилган.

Меҳмонларга дўмбира, довулпаз, жетиген каби миллий чолғу асбоблари жўрлигида мусиқий дастур намойиш этилди.

Фото: Ақорда

«Бирлик» рақс ансамбли ва Қозоғистон Республикаси Академик корейс театри балет труппасининг қўшма чиқишлари томошабинларга манзур бўлди. «Дўстлик» хореографик композицияси икки халқ ўртасидаги бирлик, ўзаро ҳурмат ва яқин алоқаларни намоён этди.

Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Чо Чжон Шикка камондан ўқ отиш санъати ҳамда камончиларнинг маҳорати намойиш этилди.

Фото: Ақорда

Диджитал-ўтовда анъанавий қозоқ уй-жойининг замонавий талқини тақдим этилди. Панорамали LED-экран орқали меҳмонлар икки халқ ўртасидаги дўстлик, Қозоғистондаги корейс этносининг тарихи ва маданияти, шунингдек, бугунги ҳаётига бағишланган видеолавҳаларни томоша қилди.

Этноқишлоқ кўриниши қозоқ-корейс муносабатларининг тобора мустаҳкамланиб бораётганини ҳамда икки давлат ҳамкорлигида маданий-гуманитар алоқалар алоҳида ўрин тутишини намоён этди.

Ханган боғида дронлар осмонга кўтарилиб, икки давлатнинг давлат байроқларини акс эттирди. Шунингдек, «Қозоғистон ва Корея — ёрқин келажак сари» деган ёзув туширилган дирижабль учирилди.

Фото: Акорда
Фото: Акорда
Фото: Акорда
Фото: Акорда

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Қасим-Жомарт Тоқаев Корея парламенти Спикерига мамлакатдаги сиёсий ислоҳотлар ҳақида маълумот бергани хабар қилинган эди.