Учрашувда Қозоғистон ва Россия ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, асосий эътибор савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни, жумладан, Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилди.
Қозоғистон Президенти ва Россия Бош вазири Украинадаги вазиятнинг кескинлашуви ва Россияга қарши халқаро санкциялар жорий этилиши муносабати билан икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмининг пасайишига йўл қўймаслик бўйича қўшма чора-тадбирларни ҳам кўриб чиқди.