Ташриф доирасида Қасим-Жомарт Тоқаев БАА Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан музокаралар ўтказади. Икки давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Амирликлар ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш истиқболларини, муҳим йўналишларда савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қиладилар.
Президент «Абу-Даби барқарор тараққиёт ҳафталиги» саммитида иштирок этади, шунингдек, ишбилармон доиралар вакиллари билан учрашади.