Қозоғистон Президенти МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди

ASTANA. Kazinform - Санкт-Петербургга амалий ташриф билан борган Қасим-Жомарт Тоқаев МДҲ давлатлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Ақордага таяниб.

Фото: Ақорда

Тадбирда Россия Президенти Владимир Путин, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Фото: Ақорда

Саммитда фаолиятнинг устувор йўналишлари ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.