Қозоғистон Президенти қишлоқ хўжалиги ходимларига миннатдорлик билдирди
ASTANA. Kazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қишлоқ хўжалиги ходимларининг иккинчи форумида иштирок этмоқда.
Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Қасим-Жомарт Тоқаев қишлоқ хўжалиги ходимларига миннатдорлик билдирди
“Аввало, барча қишлоқ хўжалиги ходимларини касб байрамлари билан табриклайман. Бу чинакам меҳнаткашларнинг байрамидир. Деҳқонлар, чорвачилик мутахассислари, фермерлар – юртимиз юксалиши ва гуллаб-яшнашига барчасининг ҳиссаси катта. Машаққатли меҳнатингиз учун Сизларга чин юракдан миннатдорчилик билдираман”, - деди у.
Қишлоқ хўжалиги - иқтисодиётимиз учун алоҳида стратегик аҳамиятга эга бўлган тармоқдир.
“Бугун биз қишлоқ хўжалигига бағишланган иккинчи форумни ўтказмоқдамиз. Йиғинга қишлоқ жойлардан кўплаб малакали мутахассислар иштирок этиш учун махсус келган. Шундай экан, бугунги форумни умумхалқ йиғини дейиш мумкин. Янги сўзга чиққанлар ўзларнинг жиддий фикрларини билдирдилар, таклифларни пухта ўйлаб кўриш, ҳисобга олиш зарур”, - деди Президент.
Эслатиб ўтамиз, йиғилиш қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари, тармоқ бирлашмалари ва халқаро ташкилотлар вакиллари, инвесторлар, фахрийлар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида таҳсил олаётган талабалардан иборат икки мингдан ортиқ кишини жамлади.