Қасим-Жомарт Тоқаев ХХР Раисига хавфли вирусни тўхтатиш ва йўқ қилиш бўйича Хитой раҳбариятининг қарорлари ва саъи-ҳаракатларига юқори баҳо берди, Қозоғистон Ҳукуматининг Хитойга керак бўлса атрофлича гуманитар ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.
Шунингдек, Президент коронавируснинг Қозоғистон ҳудудига тарқалмаслиги учун Ҳукумат томонидан қабул қилинаётган чора-тадбирлар ҳақида хабар берди.