«77 йил аввал Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг асосчилари халқаро ҳуқуқ тамойиллари ва нормаларини ташкилот Уставида тасдиқлаган эди. Ўшандан бери биз ушбу меъёрларни муваффақиятли қўллаймиз. Бугун ушбу жаҳон ташкилотининг таъсис тамойилларига қайтишдан муҳимроқ нарса йўқ»
, – деди Давлат раҳбари.
Қозоғистон Президенти давлатларнинг суверенитети унинг ҳудудий яхлитлиги билан чамбарчас боғлиқлигини эслатди.
«Биз учта энг муҳим тамойил: «давлатларнинг суверен тенглиги», «давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги» ва «давлатларнинг тинч-тотув яшаши» ўртасидаги алоқани қайта тиклашимиз керак. Ушбу учта тамойил бир-бирига боғлиқдир. Бир тамойилни ҳурмат қилиш бошқа иккита тамойилни ҳурмат қилишдир. Бир тамойилнинг бузилиши қолган икки тамойилнинг бузилишини англатади»
, — деди Президент.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай