Тадбирда ЕОИИ ҳукуматлари раҳбарлари, Евроосиё комиссияси ва МДҲ ижроия қўмитаси раҳбарлари, шунингдек рақамлаштириш соҳасидаги экспертлар ва мутахассислар иштирок этмоқда.
Қозоғистон Президенти пандемиядан кейинги даврда рақамлаштириш масаласи бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Биз келажак технология ва инновациялар қўлида эканлигини тушунамиз», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев. Давлат раҳбари сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш ва Қозоғистонда кенг кўламли маълумотларни таҳлил қилиш ҳақида гапирди.
Бундан ташқари, Давлат раҳбари ЕОИИ мамлакатлари ўртасида рақамли ҳамкорликнинг бир қатор муҳим йўналишларини таъкидлади.