«Афғонистонга келсак, биз бу мамлакатдаги вазият минтақа давлатларининг хавфсизлиги ва барқарорлигига ҳамон таҳдид солаётган масалалардан бири, деб ҳисоблаймиз. Бу мамлакатда гуманитар инқирознинг олдини олиш бўйича халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашни давом эттириш муҳим», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Шу муносабат билан Президент бир ой аввал Қозоғистон Афғонистонга навбатдаги ёрдам пакети кўринишида озиқ-овқат маҳсулотларини жўнатганини эслатди.
«БМТ доирасида афғон халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш кўламини кенгайтириш зарур. Шу нуқтаи назардан, Алмати шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистоннинг барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича минтақавий марказини ташкил этиш ташаббуси долзарбдир», - деди Давлат раҳбари.