Қозоғистон Президенти бир гуруҳ тиббиёт ходимларига давлат мукофотларини топширди

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Акордада бир гуруҳ тиббиёт ходимларига давлат мукофотларини топширди. Тақдирлаш маросими ҳар июнь ойининг учинчи якшанбасида, Тиббиёт ходимлари куни арафасида ўтказилади.

Фото: Акорда

Президент аъло даражадаги профессионал маҳоратини намойиш этаётган инсонларнинг меҳнати муносиб тақдирланиши кераклигини таъкидлади. Давлат бундай ватанпарвар ва ҳалол фуқароларни доимо қўллаб-қувватлайди.

Фото: Ақорда

“Бугун мен бир гуруҳ тиббиёт ходимларини маҳаллий тиббиёт ривожига қўшган улкан ҳиссаси ва аҳоли саломатлигини сақлашдаги меҳнатлари учун юқори давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги Фармонни имзоладим. Ушбу мукофот, аввало, халқнинг тиббиёт ҳамжамиятига самимий ҳурмати ва чуқур миннатдорчилиги сифатида қабул қилиниши керак. Барчангизни табриклайман!”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президент фармонига мувофиқ, миллий тиббиётни ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси ҳамда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш йўлидаги фидокорона меҳнати учун А.Н. Сизғанов номидаги Миллий жарроҳлик илмий маркази бошқаруви раиси Болатбек Баймаханов II даражали «Барыс» ордени билан тақдирланди.

Фото: Ақорда

Шунингдек, “Парасат” ордени мамлакатнинг турли ҳудудларидан келган бир қатор оқ халатли фидойи тиббиёт ходимларига топширилди.

Фото: Акорда
Фото: Ақорда
Фото: Ақорда
Photo credit: Akorda