Қонун матни матбуотда эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Қозоғистон Парламенти Сенати «Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги қонунни қабул қилган эди.
«Ҳужжатдан кўзланган мақсад унча оғир бўлмаган ва ўртача оғирликдаги жиноятлар учун жазодан озод қилиш, айрим оғир ва ўта оғир жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилиш муддатини қисқартиришдан иборат. Aмнистия фахрийлар, вояга етмаганлар, кексалар, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари, жамият учун хавф туғдирмайдиган шахсларга нисбатан қўлланилади», — деди ҚР Ички ишлар вазири Ерлан Турғумбаев.