Қозоғистон Президенти Америка Қўшма Штатларига амалий ташриф билан боради
12:09, 18 Февраль 2026
ASTANА. Кazinform – 18-19 февраль кунлари Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Токаев АҚШ Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан Тинчлик кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун Вашингтонга амалий ташриф билан боради, деб хабар беради Ақорда.
Саммит давомида Ғазо секторидаги вазиятни барқарорлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, тинчлик ўрнатиш, хавфсизликни таъминлаш ва гуманитар ёрдам етказиш бўйича аниқ чораларни ишлаб чиқишга эътибор қаратилади.
Бундан ташқари, ташриф доирасида Қасим-Жомарт Тоқаев йирик Америка компаниялари раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Тоқаев Садир Жапаровнинг қирғиз давлатчилигини мустаҳкамлаш борасидаги қарорларини қўллаб-қувватлади.